Президент Шавкат Мирзиёев 3 Ноябр куни Остонада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қўшни Афғонистон масаласига ҳам тўхталди. Унда давлат раҳбари афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.
"Минг йиллар давомида тарихи ва тақдири туркий элатлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган кўпмиллатли Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталик ўрнатиш минтақамизда стратегик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартидир. Бироқ дунёнинг бошқа нуқталарида низо ва урушлар авж олаётган ҳозирги шароитда ушбу муаммо халқаро ҳамжамият эътиборидан тобора четда қолмоқда.
Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирамиз.
Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак.
Биз илгари сураётган Трансафғон темир йўлини барпо этиш ташаббуси айнан мана шу эзгу мақсадга хизмат қилади.
Ўзбекистон афғон халқига бундан буён ҳам зарур ёрдамни бериб боради. Термиздаги логистика хаби орқали гуманитар кўмак кўрсатишни, таълим марказида эса афғон фуқароларини ўқитишни фаол давом эттирамиз", дейди Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди
Ўзбекистондаги ўлим ҳолатларининг асосий сабаби маълум бўлди
Бир ҳафтада қарийб 40 млрд сўмлик энергоресурс ўғирланди
Самарқанддаги «Мароқанд» тўйхонасида 30 кишидан ортиқ тўй ўтказилди. Тўйхона карантинга ёпилган
Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этдими?