Россия раҳбарининг айтишича, ноябрь ойида АҚШда президентлик сайлови кампанияси бошланади. Бу вақтга келиб, Жо Байден маъмурияти Украинанинг қарши ҳужумидан натижалар кутади.
Путиннинг сўзларига кўра, америкаликлар «украинларни урушни давом эттиришга ундамоқда, чунки улар украиналикларга ачинишмайди». Унинг қўшимча қилишича, Украина раҳбарияти ҳам ўз аҳолисига ачинмайди, улар «одамларини ўчоққа ташлаб» урушни чўзишмоқда.
Путин, агар Вашингтон тинчлик истаса, Киевни музокараларга қўйилган тақиқни бекор қилишга кўндириши кераклигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Украина қуролли кучлари қарши ҳужумни давом эттираётган бир пайтда Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтата олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бу урушда кўпроқ одам йўқотаётгани айтилганди. Умумий йўқотишлари 300 мингга яқинлашаётгани: 120 минг киши ҳалок бўлгани ва 170-180 минг киши яралангани қайд этилганди. Украина эса 70 минггача аскарини йўқотган ва 100-120 минг нафари яраланган.
CNN манбаси Россия президенти Владимир Путин Украина урушини 2024 йилги AҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қилгунга қадар чўзмоқчи экани ҳам хабар қилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик аёл Истанбулда чақалоғини халтага солиб, 4-қаватдан улоқтирди
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 23 даражагача исийди
Наманганда «Спарк» ҳайдовчисига безорилик қилган «Каптива» ҳайдовчиси Қирғизстонга қочиб кетди
Россия хорижий талабалар ва мигрантларни мамлакатдан чиқиб кетишни талаб қилдими?
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13тага етди