Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Украина ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.
Маълумки, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраган.
Шунингдек, агентлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги сабзавот омборида ишлаётган юз нафарга яқин Россия паспортига эга муҳожирлар ҳарбий рўйхатга олиш идораси (военкомат)га олиб кетилганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилаётгани айтилди
«Tashkent city» дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилди
Шифокор вирусга қарши препаратлар коронавирусни енга олмаслигини айтди
Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин
Yaponiya bosh vaziri Ittifoqdosh parlament saylovlarini g'olib qildi