"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган филиали томонидан вилоятимиздаги истемолчиларни электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларини олдини олиш мақсадида, ҳудудларда мунтазам рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Наманган шаҳар "Марказ" электр таъминоти ходимлари томонидан 11-декабрь куни "М. Маориф" МФЙ С.Адашев 23-берк кўчасида яшовчи фуқаро Аббасов Илхомжон Исмаилович хонадони назорат тартибида ўрганилганда электр хисоблагичдан ташқари яширинча тармоқ тортиб фойдаланаётганлиги аниқланди, ходимлар томонидан №1714404-001073-сонли қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди 510 000 сўмлик хисобга олинмаган электр энергияси миқдори аниқланди.
"Учқун" МФЙ А.Юсупов кўчаси 23-да яшовчи фуқаро Муминов Обидхон Собирович хонадони назорат тартибида ўрганилганда электр хисоблагичдан ташқари яширинча тармоқ тортиб фойдаланаётганлиги аниқланди, ходимлар томонидан №1714404-001070-сонли қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди бунинг натижасида Электр Таъминотига хисобга олинмаган электр энергияси учун 16 377 367 сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.

"Ибрат" МФЙ С.Адашев 23-берк кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Азимов Илхом хонадони назорат тартибида ўрганилганда электр хисоблагичдан ташқари тармоқ тортиб фойдаланаётганлиги аниқланди, ходимлар томонидан №1714404-001074-сонли қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди хамда хисобга олинмаган электр энергияси учун 6 343 680 сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.
"Ибрат" МФЙ С.Адашев 23-берк кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро Тошпулатов Мурод Вохид ўғли хонадони назорат тартибида ўрганилганда электр хисоблагичдан ташқари яширинча тармоқ тортиб фойдаланаётганлиги аниқланди, ходимлар томонидан №1714404-001075-сонли қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди хамда хисобга олинмаган электр энергияси учун 25 653 228 сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказади
Опа-сингил гроссмейстерлар энди Ўзбекистон учун ўйнамайди
Автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?
Доллар расмий курси 12 900 сўмга етиб қолди