Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитларнинг умумий ҳажми ой давомида 10 фоизга ошди. Бундай статистик маълумотлар Республика Марказий банки томонидан эълон қилинди, дея ёзмоқда Курсив.
1-август ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси молия институтларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 15,7 триллион сўмдан ошди. Бир ой олдин бу кўрсаткич 1,44 триллион сўмга кам – 14,3 триллион сўмни ташкил қилган эди.
Бу ўсишнинг асосий «айбдори» Ипотека-банк бўлиб, у НПЛ миқдорини деярли икки баробарга оширди (1,06 дан 2,08 триллион сўмгача). Мутлақ кўрсаткичларда ўсиш бўйича Асакабанк иккинчи ўринда (+193 млрд.). Учинчи ўринни Миллий банк ва СҚБ (+87 млрд) бўлишди.
Умидсиз кредитлар миқдорининг кескин ошиши натижасида уларнинг банкларнинг кредит портфелидаги улуши 3,4 фоиздан 3,7 фоизгача ошди. Ишламайдиган кредитларнинг энг катта улуши ҳамон «Равнакбанк» ва «Ўзагроекспортбанк»га тегишли – мос равишда 80,5% ва 96,9%.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Таксичи ухлаб қолган йўловчини мамлакатнинг бир чеккасига олиб бориб, яхшигина йўлкира талаб қилган
Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Namangan viloyatida kichik GES kaskadlari ishga tushirildi
Эрдўған Туркия конституциясига ЛГБТга қарши моддаларни киритишнинг имкони бўлмаётганини айтди