Plastician тахаллуси билан танилган британиялик дижей Крис Рид ўзининг Twitter-аккаунтида «Uber» ҳайдовчиси манзилни адаштириб, уни Буюк Британиянинг бошқа бир чеккасига билмасдан олиб борганини маълум қилди. Унинг хабари вирус каби тарқалиб, минглаб ретвит ва юзлаб изоҳларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «Лента» хабар берган.
— Ўзиям бир ҳафтадан бери «Uber» вакиллари билан тортишиб келяпман. Нима учун бундай бўлганини тушунмайман: кўзим илиниб, Лондоннинг Фулхэм районидан Кройдон шаҳрига кетяпман деб ўйлаганимда, ҳайдовчи мени Буюк Британиянинг бошқа бир четига олиб борибди, — деб ёзади Рид пайшанба куни. — Мен Мидлендсда уйғондим! Унгача таксичи менга ҳеч нима демаган. Биз икки баравар қиммат тариф билан беш ярим соат йўл босганмиз.
Натижада дижейга 1453 фунт стерлинг тўлов чиққан. Йўловчи «Uber» колл-центрига қўнғироқ қилганида, у ердагилар буюртмадаги манзил тўғри қабул қилинганини тасдиқлашган.
— Энди улар ҳаммасини инкор этишяпти, — дейди Рид. — Лекин уларда мени олиб бориш керак бўлган манзилни киритганим ҳақида далил йўқ. Мен умрим бино бўлиб у ерда бўлмаганман.
— «Uber» таксичиларига ва маст ҳолда рулга ўтирма, — дея огоҳлантиради британиялик. — Бундай ҳолат ҳаммада кузатилиши мумкин. Ҳатто бемаъни сафар учун ҳақ тўлашимга тўғри келса-да, умид қиламанки, бу атрофдагиларга сабоқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар Заркент махалласида коронавирусдан фуқаро вафот эткани ростми?
Шавкат Мирзиёев: "Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак"
Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари салкам 500 нафарга етди
Очилмаган жиноятларни тадқиқ этувчи институт ташкил этилди
Сохта Юлдуз Усмонова концерти юзасидан жиноят иши қўзғатилди