Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Хоразмда ўқитувчилар мактабни тозалаш ишларига жалб этилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Янгибозор тумани 28-мактабда ўқитувчиларнинг мактабни тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган.
Унга кўра, ташкилот раҳбарига нисбатан ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида корсатилмаган, ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилингани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланган.
Август бошларида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олинганди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги мактабни таъмирлаш учун пул йиғилаётгани айтилди. Июнда эса Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги мактабда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақида тарқалган хабарлар ортидан директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарига чора кўрилган эди.
Тасодифий хабарлар
«Uzbekistan Airways» Буюк Британияга бораётган йўловчи ва саёҳатчиларга эслатма берди.
Трамп коронавирус пайдо бўлишига Хитойни сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда
Сирдарё вилоятида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг барчаси оғир аҳволда
Расман: 1 ноябрдан автомобиль ёнилғиси нархи арзонлаштирилади
Kатта киши ёш болани ураётгани акс этган видео бўйича маълумот