Aвгуст ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва ҳудди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар берди.
Бундай ҳолат жануби-ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари 15-20° ни, кундуз кунлари 30-35° ни ташкил этади.
Сентябр ойининг биринчи беш кунлигида Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари термометр устуни 36-39° гача кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
«Калмар ўйини» сериали «Netflix»га қанча даромад келтирди?
Мирзиёев янги маслаҳатчиси Чакрабарти билан нималарни муҳокама қилди?
Намангандаги масжидда ўғрилик содир этилди
Президент Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди
Макрон Париж Олимпиадасида Россия байроғининг бўлишига қарши чиқди