Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари фаолияти тўғрисида гапирди.
Президент прокуратуранинг собиқ раҳбарларини танқид қилди.
Собиқ бош прокурорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев раҳбарлардан «100 минг, 50 минг доллар» миқдорида пуллар олинганини айтиб ўтди.
«Бу нима деган гап? Мансаб берса, дарров ўзгариб қолади. Вилоят прокурорларидан 100 минг, 50 минг долларлаб олинади. Прокуратура ва солиқ тизимидагиларнинг ҳаммаси порахўр. Мен буни яхши биламан.
Мен Муродовга ишонч билдиргандим.
Прокуратурада коррупция бўлаверадиган бўлса, мен қандай қилиб инвесторларни жалб қиламан? Инвестор депутат ёки ҳукумат одамидан эмас, тадбиркордан сўрайди давлатдаги ҳолат ҳақида. Тадбиркор нима дейди? Прокурор ҳам, вазир ҳам пул олади дейди-да!
Собиқ раҳбарларнинг ҳаммаси, у Абдуллаев бўладими бошқасими, катта муддат билан кетади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Отабек Муродов 2018 йилнинг январида ДХХ раҳбарлигига ўтган Ихтиёр Абдуллаев ўрнига Бош прокурор бўлганди. 2019 йилнинг 20 июнида у лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев янги бош прокурор этиб тайинланди.
Қайд этиш керакки, бу сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлди. 2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаганди. Абдуллаев 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаганди. Айни вақтда икки собиқ бош прокурор - Рашид Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноий иш очилган ва уларнинг иккиси ҳам терговда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ҳомиладор аёл газ баллон портлаш натижасида 70 фоиз қисми куйиб кетди
“Позор”. Халқаро мулк дахлсизлиги индексида Ўзбекистон охирги қатордан жой олди
Аёл 1.750 АҚШ долларига чув тушди
«Фоҳишахоналарни ёпиш имконимиз бор, лекин нега ёпмаймиз?» (видео)
Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда