«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида «боди камера»лар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Маълумотга кўра, коррупция билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва фаолият шаффофлигини таъминлаш мақсадида шундай йўл тутилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатимизда «ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳисобланган singlewindow.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш учун ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар UzTest давлат муассасаси орқали маҳсулотларини сертификатлаштиришда фақатгина ушбу сайтда ариза йўллаши, ҳужжат топшириши ва сертификатини қабул қилиб олиши мумкин.
Марказнинг сертификалаштириш органлари ходимлари ариза йўллаган мурожаатчи маҳсулотларини синов лабораторияларига тақдим этиш учун жойларга чиққан ҳолда маҳсулот партиясидан белгиланган меъёр ва талабларга асосан намуна танлаб олади ҳамда замонавий синов лабораториялар мажмуасига топширади. Ушбу жараённинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган янги кузатув воситалари билан коррупциянинг олдини олиш, мамлакатимиз бозорларига сифатсиз маҳаллий ва импорт маҳсулотлар кириб келишининг кескин даражада қисқартирилишига эришилади.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш, синовдан ўтказиш ва бошқа соҳада кўрсатиладиган хизматлар нархлари муассасанинг расмий сайтида (uztest.uz) жойлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда сўз эркинлиги, очиқлик ортга қайтмайди. Аммо сўхлик блогер қани?
Тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди ҳолат юзасидан транспорт вазирлиги изоҳ берди
Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўпроқ жамоа билан ҳам нишонлашга рухсат берилди
Шавкат Мирзиёев томонидан янги қонун имзоланди
Самарқандда эркак қўшнисининг оиласини ўлдириб, уйини ёқиб юбориш учун қотил ёллади