Янгиланаётган Конституцияда тергов пайтида фуқаро қийноққа солинмаслигига кафолат борми?

Янгиланаётган Конституцияда тергов пайтида фуқаро қийноққа солинмаслигига кафолат борми?

Тошкент шаҳридаги Адиблар ҳиёбонидан ўтиб борар эканман, у ерда буюк мумтоз адабиётимиз дарғалари, жадидчи маърифатпарварлар боболаримизнинга муҳташам ёдгорликлари пойига қўйилган гулларга қараб, хаёлимдан беихтиёр ҳазрат Алишер Навоийнинг қуйидаги мисралари ўтди: “Барчасини гарчи латиф айладинг, барчасидин инсонни шариф айладинг”. Дарҳақиқат инсон шариф зот, унинг қадр-қимматини қанча эъзозласак ҳам кам. 

Конституциямизнинг янги таҳририда мутафаккир алломаларимизнинг орзу–истаклари мужассам, унда миллий руҳимиз уфуриб турибди, деб ўйлайман. Зеро, инсоннинг қадр-қиммати ва ор-номуси дахлсиз эканлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 26-моддасида кафолатланиб ўтилган. (Модданиннг мазмуни)

Инсонни камситиш, обрўсизлантириш, хақорат қилиш ёки қийноққа солиш нафақат конунчиликка, балки инсонпарварлик анъаналарига зид хатти-харакат хисобланади.

Бундай харакатлар учун конунчилигимизда тегишли жавобгарликлар мавжуд. Масалан, Жиноят-процессуал кодексининг 17-моддасини оладиган бўлсак, унда ҳам ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас, деб белгилаб ўтилган. 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тергов давомида қийноқга солинишнинг олдини олиш бўйича кўпгина умумбашарий нормалар ратификация қилинди ва улар асосида миллий қонунчилигимиз такомиллаштирилди.

Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак ўтган йили прокуратура органларига қийнаш ва бошқа тазйиқлар ўтказилгани юзасидан 308 та мурожаат келиб тушган. Буларнинг 13 таси қўпол муносабатда бўлинганлиги, 28 таси жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилгани, 237 таси тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ. Ушбу хабарларнинг барчаси бўйича текширув ҳаракатлари ўтказилиб, қатъий чоралар кўрилди. Хусусан, қийноққа солиш ҳолатлари юзасидан 21 та жиноят иши қўзғатилиб, 28 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 

Асосий қомусимизда инсоннинг қадр қимматини камситишга йўл қўйилмаслигининг белгиланиши инсонга ва унинг хуқуқ ва эркинликларига бўлган катта эътибордир. (ассосий фикр) Зеро барча қонунларимиз инсон учун ишлаши керакдир.

Гулчехра Тулаганова

Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори


×