Ўзбекистон давлат қарзи 2022 йилда рекорд даража – 29,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизга етган. Бу аввалги чоракка нисбатан 2,3 фоизга кўпроқ.
2022 йилнинг охирги чорагида давлат қарзи 2021 йил билан солиштирилганда 2,9 млрд долларга, учинчи чоракка нисбатан эса 3,1 млрд долларга ошган.
Ўзбекистонда давлат қарзи 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 17,6 млрд долларга кўпайган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси узоқ умр кўряпти?
Намангандаги Гўзаллик салонида ўғирлик қилган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳрида экспресс автобус йўналиши ташкил этилади
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 65 ёшдан катталар ва ёш болалардан таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда