Аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳар бир намозхон масжид ичида, намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши кераклиги эслатиб ўтилди.
Бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.
Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилиш шартлари ҳақида айтилди
Хотинини боласининг кўз ўнгида ёқиб юборган эр 18 йилга қамалди
ДХХ давлат чегарасига яқин ҳудудда яширин ер ости йўллари қазилгани ҳамда унга алоқадор шахсларни фош қилди
Андижонда ўз уйида қимор ташкил этган шахс ушланди
Саудия Арабистони Исроилдан ёрдам сўради