Уйқу вақтида телефонни ёстиқ остига қўйиш инсон ҳаётига хавф туғдиради — Apple

Уйқу вақтида телефонни ёстиқ остига қўйиш инсон ҳаётига хавф туғдиради — Apple

Apple компанияси каравот ёнида ёки ёстиқ остида iPhone’ни қувватлагичга улаб ухлаш ҳаёт учун хавфли экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Apple компаниясининг расмий мурожаатига таяниб, Mirror хорижий нашриёт уйи хабар бермоқда.


Купертинода жойлашган компания ҳеч қачон қувват олаётган смартфон ёнида ухламаслик кераклигини маълум қилган. Бироқ смартфондан фойдаланадиган кўплаб инсонлар бу ишни қилади, улар iPhone’ни ёстиқ остига қўяди ва шу билан ўзини “порох бочкаси”га қўйишади.

Зарядловчи кабелга уланган қурилма ёнида ухлаш ёнғинга, электр токи уришига, шикастланишга сабаб бўлиши, смартфон ёки унинг ёнидаги нарсаларга зарар етказиши мумкин.


Купертинодаги компания вакиллари смартфонни ётоқдан узоқроққа, масалан, каравот ёнидаги столга қўйишни маслаҳат берган. Энг яхшиси қувватланаётган iPhone’ни ғилофсиз яхши шамоллатиладиган жойда қолдиринг. Бундай ҳолатда ҳаддан ташқари иссиқлик, ёнғин ёки бузилиш хавфи деярли нолга камаяди.

Қурилмани қувватлагичга ёки қувват симсиз қувватловчи воситага улаган ҳолатда адёл, ёстиқ ёки танангиз остига қўйиб ухламанг.

Apple компанияси тақдим этган маълумотларга кўра, нафақат iPhone, балки қувватлагичга уланган бошқа қурилмалар ёнида ухлаш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Шунингдек, қўшимча қилиб айтиш мумкинки, барча қурилмаларсиз (ҳатто қулоқчинларсиз) ухлаган маъқул.

Apple компанияси ўз мурожаатини оригинал қувватлагич ва кабеллардан, шунингдек, iPhone учун ишлаб чиқарилган деб белгиланган аксессуарларидан фойдаланишни тавсия қилиш билан якунлади. Арзон зарядловчи қурилмалар ишлатилса, уйқу пайтида ҳам, кун давомида ҳам ёнғин хавфи ортади.

Теглар:
×