Тошкент шаҳри “Буюк Ипак йўли” метро бекати атрофида жойлашган ички кийимлар савдо дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.А. Мирзо Улуғбек туманидаги “Буюк Ипак йўли” метро бекати атрофида жойлашган савдо дўконларидан бирининг реклама баннерларини танқид қилган.
Унинг муносабатидан кейин мутасадди раҳбарлар реклама маҳсулотларини олиб ташлаган. Шундан сўнг, ҳолат бўйича жамоатчилик кескин фикрлар билдирган. Ҳозирда реклама маҳсулотлари жойига қайтарилган.
Ҳолатни ўрганиш мақсадида ўтказилган суҳбат давомида фуқаро юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганини маълум қилди.
Шунингдек, Ш.А. турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётгани аниқланди.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида мазкур фуқарога қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилди.
Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланган. Жумладан, тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Қайд этилишича, мазкур қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.
“Турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг шахсий диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий таъқиб қилинади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Шу муносабат билан, фуқаро Ш.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддасига (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Ўзбекистонда машина сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жарима тўлайди
Банкдан 685 миллион сўм пулни ўмарган 7 хакерга ҳукм ўқилди
Ўзбекистон халқ артистининг уйидан 600 000 долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда