Туркия жанубидаги иккита халқаро аэропорт 6 февраль куни эрта тонгда рўй берган кучли зилзила туфайли парвозларни амалга оширмаяпти.
Қайд этилишича, Антакьядаги Хатай аэропорти ҳозирда ягона учиш-қўниш йўлагига жиддий зарар етгани сабабли ёпиқ.
Туркиянинг Газиантеп вилоятидаги шу ном билан аталадиган аэропортда эса фуқаро авиацияси парвозлари тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила натижасида кўплаб бинолар қулаган, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Зилзила шунчалик кучли бўлдики, силкинишни Ливан, Иордания ва Исроил аҳолиси ҳис қилди.
Туркияда 284 киши ҳалок бўлди, камида 2323 киши яраланди, дейилади korrespondent.net сайтида.
Тасодифий хабарлар
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди
Карантин даврида “тонировка”нинг муддати узайтириладими?
Алишер Усмонов Британиянинг 10 нафар энг бой одами рўйхатидан жой олди
Президент Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади
Дубайда куб шаклдаги замонавий масжид очилди