Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ талабаларнинг йўлнинг ўртасида тўхтаб, суратга тушгани акс этган видео тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, ушбу ҳаракатни амалга оширган талабаларга чора кўрилган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган. Битирувчи талабалар пиёдалар йўлагига чиқиб, фотосессия қилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳаракат қоидаларини бузган талабаларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилган.
Шунингдек, ушбу тадбирдан сўнг университет атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиб, сунъий тирбандликларга сабаб бўлаётган ҳайдовчиларга нисбатан рейд тедбирлари ўтказилган ва тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Google qulflangan ekrandan xabarlarni yuborish funktsiyasini sinab ko'rmoqda
Россия Украинанинг тўрт шаҳридан гуманитар йўлакларни очмоқда. Москва Киевга шарт қўйди
"Таслим бўлиш вақти келди". Украина чидаб бўлмас кучга дуч келди
ОГОҲ БЎЛИНГ: эпидемия шароитида хакерлар фаоллашмоқда...
Россия ҳукумати истеъфога чиқади