Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда яна томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Тошкентда битта тўйда 79 киши коронавирус юқтириб олди
Қолаверса, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказишга ҳам тақиқлан ўрнатилмоқда.
65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори жорий йил 30 июндаги қарори билан “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларини 30 кишидан ортиқ бўлмаган тартибда ўтказишга рухсат берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Москва вилоятида ёнғин: 4 киши ҳалок бўлди. Улар ўзбекистонлик бўлиши мумкин
Кейинги даҳшатли зилзила Истанбулда бўлиши муқаррар – олимлар
ЁШЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ
Ўзбекистон ва Ироқ ўйинида майдонга тош отган 16 нафар томошабин қамалди
«Реал» Килиан Мбаппени миллиард еврога сотиб олмоқчи