Бахтсиз ҳодисалар кутилмаганда рўй беради. Бундай оғир вазиятда беморлар ҳаётини сақлаб қолишда ҳар дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг.
Албатта, бу ҳолатда, аввало, “Тез ёрдам” ходимлари жонимизга оро киради. Айнан ушбу соҳа фидойиларининг беминнат кўмаги билан касаллик хуружи ёки оғир жароҳат асоратларидан тезда халос бўламиз.
Қайд этиш лозим, бугун юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бераётир. Соҳадаги ўзгаришлар мазкур тизимни халққа янада яқинлаштирмоқда. Буни мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.
— Ўтган йил мамлакатимиз бўйича “Тез ёрдам”га жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоитжон Гафуров. — Натижада ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 366 та мурожаат тўғри келди. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.
Энг кўп мурожаатлар:
Фарғона вилоятида 1 520 448 та (11,67 фоиз),
Андижон вилоятида 1 415 023 та (10,87 фоиз),
Тошкент шаҳрида 1 280 242 та (9,83 фоиз),
Тошкент вилоятида 1 262 187 та (9,69 фоиз),
Наманган вилоятида 1 227 318 та (9,42 фоиз) қайд этилган.
Таққослаш учун айтсак, 2021 йил аҳолидан тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 590 минг 250 та чақириқ келиб тушган эди.
Тасодифий хабарлар
Россияга исириқ олиб келган икки Ўзбекистонлик хибсга олинди
Наманганлик аёлнинг яна 6 кишига коронавирус юқтиргани маълум бўлди
ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўқувчи қиз вафот этди
АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди
Хуфёна жанглар қурбони бўлган “тоғлик куёв” билан экслюзив интервю! (видео)