Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистондаги аномал совуқ фонида электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминотида кузатилаётган муаммоларга тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда 16 январь кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар берди Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.
«Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?», — дея савол қўйди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради.
ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.
Тасодифий хабарлар
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёев ҳақида нималарни биламиз?
TURKOVAC билан эмлаш бошланди
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Генерал-майор тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди
Боксчиларимиз "Президент кубоги"да 7 та бронза медалини қўлга киритишди