15 сентябрь куни соат 08:30ларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ойбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб пиёдалар, Бўка туманида яшаганлар 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Натижада Ў.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетади — Ўзгидромет
1 январдан 100 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади
ИИВ ҳамда Бош прокуратура коронавирус билан боғлиқ сохта хабарлар тарқатаётган аккаунтларни аниқлади
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
Европа Иттифоқи Украинани қабул қиладими?