Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко Россия ҳужуми оқибатида 198 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
«Афсуски, тезкор маълумотларга кўра, бизда босқинчилик оқибатида 198 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари бола, 1115 нафари яраланган, шундан 33 нафари болалар», — деб ёзди Ляшко файсбукдаги саҳифасида.
У бу қурбонлар фақат тинч аҳоли орасидами ёки ҳарбийлар ҳам киритилганми, аниқлик киритмаган. Айрим Украина ОАВлари вазир фақат тинч аҳоли ҳақида гапираётганини ёзишган.
Бугун, 26 февраль куни эрталаб Украина президенти девони жангларда россиялик 3500 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум берди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги эса Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардаги йўқотишлар ҳақида бирор марта хабар бермаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ўсишда давом этмоқда, Наманганда ҳам...
Андижонда электр корхонаси бош бухгалтери блогерни калтаклагани айтилмоқда
UFC раҳбари ўғрини калтаклагани учун ишдан ҳайдалган аёлга иш таклиф қилди
Туркия ташқи ишлар вазири Фаластин ва Исроилга боради
Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади