Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага ҳарбий контингент юбориш эҳтимоли бўйича мунозараларни бошлаб, ўт билан ўйнамоқда, дейди Россия ТИВ вакили Алексей Полишук.
«Бундай суҳбатлар хавотирга сабаб бўлмасдан қолмайди. Украинага ҳарбий аралашувга чақираётган сиёсатчилар ўт билан ўйнашмоқда», — деди дипломат Франция раҳбарининг тегишли баёнотларини шарҳлар экан.
Унинг фикрича, кўплаб ғарб сиёсатчилари ўз давлатларининг миллий манфаатларини сиёсий вазият учун қурбон қилишмоқда. «Афтидан, улар инқирознинг кучайиши ва хавф ошишини тушунмаётганга ўхшайди. Бу сиёсий инфантилизм. Киев режимига қурол-яроғ етказишда давом этиш оқибатлари ҳақида бизнинг огоҳлантиришларимиз эътиборга олинмаяпти», — дея таъкидлаган Полишук.
Аввалроқ Макрон Ғарбнинг 20 га яқин давлати вакиллари иштирокида Парижда бўлиб ўтган учрашувда Украинага қуруқликдаги қўшинлар юборилиши мумкинлиги мавзуси кўтарилганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар бу масала бўйича консенсусга эриша олишмаган, аммо келажакда бундай сценарийни ҳам истисно қилиб бўлмайди.
Тасодифий хабарлар
Тезкор: Канчельскис «Навбаҳор»га қайтди
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда -15 даражада совуқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Кеча Бухоро, Наманган ва Самарқандда ёрдамга муҳтож оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилмаган