Наманган вилоятининг Косонсой туманида Telegram орқали кам фоизли кредит ваъда қилиб, фуқаролардан 250 миллион сўмдан ортиқ пул олганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, гумонланувчи Telegram мессенжерида “Микрокредит” номли сохта саҳифа очиб, фуқароларга кам фоизли кредит таклиф қилган. У кредитни расмийлаштириш баҳонасида улардан олдиндан банк карталарига пул ўтказишни сўраган. Фуқаролар пулни ўтказганидан кейин эса кредит ажратилмаган ва улар билан алоқа узилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фирибгарлик оқибатида етказилган зарар 250 миллион сўмдан ошган.
Гумонланувчи аввал ҳам фирибгарлик учун судланганини, бу сафар эса оилавий шароити яхши бўлмагани сабабли жиноятни такрорлаганини билдирган. У фуқароларнинг пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаганини айтиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) учинчи қисмининг “б” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга оид процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шифокорлар туғилиш пайтида чақалоқнинг қўлини узиб юборди
Қўқонлик киракаш қотиллик қурбони бўлган! Бош прокуратура буни тасдиқлади
Instagramдаги битта пости учун миллион доллар оладиган юлдузни биласизми?
Қўшни Қозоғистонда қор бўронида қолиб кетган уч ўзбекистонлик қутқарилди
АҚШ энди трак ҳайдовчилари учун ишчи виза бермайди