Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суришини маълум қилди. Бу ҳақда унинг ўзи Измирдаги нутқи давомида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Туркияда навбатдаги умумий сайловлар – ҳам президентлик, ҳам парламент сайловлари – 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.
“Мен "Халқ альянси" номзодиман, сайловлар келаси йилнинг июнь ойида бўлади”, дейди Эрдўған нутқи давомида.
Аввалроқ, ҳукмрон "Адолат ва тараққиёт" партияси (АТП) ва Миллий ҳаракат партияси (МҲП) “Халқ альянси”ни тузган эди.
“Президентликка номзодимиз аниқ, бу Ражаб Тойиб Эрдўған. 2023 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда жаноб Эрдўғаннинг катта фарқ билан ғалаба қозонишига ишонаман, “Халқ альянси” ҳам яна бир ғалаба қозонади”, деган альянс таркибига кирувчи "Миллий ҳаракат" партияси раҳбари Девлет Бахчели.
Баъзи доиралар, Президент Эрдўғаннинг энди номзод бўлмаслиги ҳақидаги “душманликка йўғрилган қора пропаганда”ни аллақачон бошлаганини таъкидлаган Бахчели, бу даъвонинг қонуний ва конституциявий асоси ҳамда объектив ҳақиқатга эга эмаслигини қўшимча қилди.
“Эрдўған президентлик тизимининг биринчи Президенти ва унинг яна номзод бўлиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Президентнинг камида уч муддатга сайланиши учун зарур ҳуқуқий тайёргарликни амалга ошириш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва бунга эришамиз”, деб қўшимча қилди Бахчели.
Тойиб Эрдўған 2003 йилдан бери ҳокимият тепасида. У 2014 йилгача Бош вазир бўлган. 2014 йил августида Эрдўған 51,8 фоиз овоз билан президентлик сайловларида ғалаба қозонди (мамлакатдаги биринчи тўғридан-тўғри президентлик сайлови).
2018 йилда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Эрдўған президентлик сайловларининг биринчи босқичида 52,5 фоиз сайловчининг овози билан ғалаба қозонган эди.
Тасодифий хабарлар
Келишилган ўйинда қатнашган ўзбекистонлик ҳакам ва футболчилар умрбод футболдан четлатилди
iPhone’да фирибгарларга қўл келувчи жиддий муаммо топилди
Гриппга қарши эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими?
Ўзбекистонда сўнги 11 ойда қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди