Фарход Мамадалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Фарход Мамадалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Фарход Ахмаджонович Мамадалиев 1980 йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги хорижий филология.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар 296-сонли мактаб ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 2002—2021 йиллар давомида инсонларга ғамхўрлик халқаро фонди Тошкент ваколатхонаси администратори, “Шарқ” телевидениеси таржимони ва бош муҳаррири, Наманган вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири, Наманган шаҳар ва Уйчи тумани ҳокимликларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

У 2019 йилдан буён Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Фарход Ахмаджонович Мамадалиев вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 мартдаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

×