Барчамизга маълумки, Республикамизда аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга катта аҳамият қаратиб келинмоқда.
Хусусан, Наманган вилоят суди ҳамда Наманган вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида 1-сонли ФҲДЁ бўлими биносида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати жараёнида азиз онахонларимиз, аёлларимизнинг ҳуқуқий доирадаги муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмак берилди.
Мазкур тадбирда Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Б.Касимов, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судъяси Р.Мамажонова, Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси О.Зиявитдинов, Наманган туманлараро иқтисодий судининг судъяси А.Дадабоев, Наманган вилоят Адлия бошқармаси вакили Н.Ядгарова, 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудираси Ф.Уматалиевлар иштирок этдилар.
Судьялар томонидан мазкур тадбирда ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож ҳар бир хотин-қизга фақат ҳуқуқий маслаҳат билан чекланмасдан, балки ҳуқуқий муаммосининг ҳал этиш билан боғлиқ натижага эришишга ҳаракат қилинди.
Хотин-қизлар билан мулоқотлар жараёнида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тизимли ва самарали тушунтириб боришга ҳам аҳамият берилди.
Келгусида судлар томонидан “Қонунсиз никоҳ ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш”, “Никоҳ шартномасининг мазмун ва моҳияти”, “Оила – жамият ва давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва бошқа ҳуқуқий тадбирлар шаҳар, туманлар кесимида ўтказиш режалаштирилган.
Муҳайё ДЕДАМИРЗАЕВА,
Наманган вилоят судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
Вафот этган онасини ертўлага яшириб, пенсиясини олиб юрган фирибгар фош бўлди
Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди
Наманганда 7 киши вирусни енгди, улар орасида 80 ёшли онахон ҳам бор
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 минг 506 нафарга етди
Самарқандда кеча кечқурун иккита эркак кўчада қип яланғоч юриб, ҳаммага томоша бўлди