Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, «Guangzhou» тиббиёт маркази билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Хабарда айтилишича, «GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти
«Nexia» ва «SHACMAN» тўқнашиши фожиа билан тугади
Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, қийноққа солгани бўйича текширув бошланди
Интерпол халқаро қидирувга берган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланди
Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими?