Қуйивартовск суди ўйинчоқ тўппонча билан қуролланиб олиб, банкни ўмаришга уринган Ўзбекистон фуқароси устидан ҳукм ўқиди. Ханти-Мансийск автоном округи прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонликка тўққиз йил колония жазоси берилган.
Идора хабарига кўра, ёш йигит 2019 йилнинг январида маҳаллий банкларнинг бирига қўлида ўйинчоқ тўппонча билан кириб келган ва "қуролни" банк ходимлари ҳамда фуқароларга йўналтириб, пул беришларини талаб қилган.
Ўша куни кассада 3 миллион рублга яқин маблағ, шунингдек, 12,5 минг АҚШ доллари ва 13 мингга яқин евро бўлган. Аммо банк ходими пул турган хонага киришга имкони йўқлигини айтганида, жиноятчи ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Ҳуқуқ посбонлари сал ўтмай мақсади катта миқдордаги пулни ўмариш бўлган босқинчини қўлга олганлар.
Эндиликда суд қарорига кўра, 24 ёшли ўзбекистонлик 8 йил ўн ойлик жазо муддатини оғир тартибдаги колонияда ўтайди.
Тасодифий хабарлар
Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Наманган ва Тошкентда қор ёғиши, ҳаво ҳарорати эса -8 даража совиши кутилмоқда
Дунёда мисли кўрилмаган очарчилик тўлқини бўлади
Путин нега Байденни ғалаба билан табрикламаганини айтди
Бухорода 20 ёшли йигит ёқтирган қизининг кўнгли дўстида эканини билгач, уни ваҳшийларча ўлдирди