Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда IТ Парк Самарқанд филиали ҳамкорлигида олийгоҳ талабалари учун «mGovAward» мобил иловаларни яратиш бўйича республика танлови доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу танловнинг мақсади – талабалар ва ўқувчиларни давлат мобил иловаларини яратишга қизиқтириш, янги ва керакли мобиль иловаларни ишлаб чиқиш ва энг яхши лойиҳаларни молиявий рағбатлантиришдан иборат.
БAA ҳукумати билан эришилган келишувлар бажарилиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни самарали ҳал этилишини таъминлаш мақсадида мукофот жамғармаси 100 минг AҚШ долларини ташкил этадиган «mGovAward» танловининг иккинчи босқичи эълон қилинган эди.
Ушбу тадбирнинг навбатдаги тақдимоти 2022 йил 1 март куни «Ёшлар маркази» Самарқанд филиалида ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ва вазифалари ҳақида иштирок этиш истагини билдирган ёшларга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Танловга аризалар қабул қилиш жараёни 31 мартга қадар давом этади.



Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Доллар расмий курси 12 900 сўмга етиб қолди
Уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор шахслар қўлга олинди
«Коронавирус аниқланмаган» қурбон шифокорларга касаллик тарқатди! ССВ ҳолатни яширганмиди ёки тест панд бердими?
Россияда ваҳима: 27 ёшли аёл вабодан ўлгани айтилмоқда