Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Президентнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича янги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига:
тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳолини томорқа ер участкалари самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахсларга бино ва иншоотлар ижараси ва аъзолик бадалларини тўлаш учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга субсидиялар ажратишни молиялаштириш учун қўшимча 80 миллиард сўм;
Маҳалла гузарларида ташкил этиладиган касб - ҳунарга ўқитиш масканларини тикувчилик, ошпазлик, сартарошлик, электрик, сантехник йўналишлари бўйича ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш учун 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилади.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазирининг ўринбосари Ж. Қўчқоров зиммасига юкланади.
Тасодифий хабарлар
Доғистонлик имом: "Аёлларга фитнесснинг нима кераги бор? Сигир соғсин, ана ўша фитнесс" (видео)
Велосипедда сайр қилиш учун баҳона топилади: бизни алдамоқчи бўлиб, ўзингизни алдамоқдасиз
Andijonda tuman hokimiga tuhmat qilishda ayblangan bloger 13 sutkaga qamaldi
Россия-Украина можароси Ўзбекистон ва МО давлатларига қандай иқтисодий зарар келтириши айтилди
Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида 9-олтин медални қўлга киритди