Дори воситалари ортилган автомашина ҳам қонуний эмаслиги аниқланди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро Р.З бошқарувидаги "Lacetti" русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, фуқаро З.З.га тегишли 444 дона "Тропикамид 10 мг" номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 400 дона "Трамадол 50 мг" номли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш дори воситалари борлиги аниқланди.
Маълумот учун: Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларининг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
ДТМ абитуриентлардан йиғиб олган 53 миллиард сўм пулини нимага ишлатмоқчи?
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
«Ўзгидромет»: бошланган ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
Онамни жанозаларига бораётгандим... ИИББ янгича фирибгарликдан огоҳлантирди
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди