Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Шанба ва якшанба кунлари ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Дам олиш кунлари республикамиз бўйича биринчи куз ёмғири ёғди ва ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди.
Бугун ва эртага республикамиз совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5° илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20° илиққача иситади.
Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октабр ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга йетади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 20-23° илиқ атрофида, жанубда 25° илиққача бўлади.
Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Haydovchi orqa yon oynaga parda o‘rnatsa bo‘ladimi?
Ўзбекистонда йил охиригича KIA`нинг энг замонавий автомобиллари ишлаб чиқарилади
Хоразмда сохта ДХХ ходими ушланди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Яна бир "куёв салом": наҳотки шунчалик тубанлашиб кетяпмиз, мусулмончилик қаерда қолди? (видео)