Австралия шифохоналаридан бири ёпилди. Бунга у ерда ишлайдиган шифокорда коронавирус аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар қилмоқда.
"Шифокор жорий йилнинг 29 февраль куни Австралияга АҚШдан учиб келган. Унда тумов аломатлари Денвердан Сан-Францискога учган ички рейсда аниқланди, кейин у United Airlines 0060 рейси билан Мельбурнга учиб келди. Бир неча кун ўтиб, ундаги тумов коронавирус билан боғлиқлиги аниқланди. У 2 мартдан 6 март санасигача 70 га яқин беморни текширувдан ўтказган. Ҳозир ушбу 70 киши назоратга олинди", деди Виктория штати соғлиқни сақлаш вазири Женни Микакос матбуот анжуманида.
Янги Жанубий Уэльс штатида бир кечада олтита янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Шу билан Австралияда жами касалланганлар сони 60 тага етди.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар 102 581 нафарни ташкил қилмоқда. Ушбу касалликдан 3501 киши вафот этди. 57 700 бемор эса шифо топган. Беморларнинг 6 137 нафари ёки 15 фоизи оғир аҳволда деб баҳоланмоқда.
Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда тиббий ниқобсиз кўчада юрган 1300 дан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди
Олий суд блогер Хуршид Далиевни ҳақорат қилган ҳокимлик ходимига нисбатан иш қўзғатилганини рад этди
Муҳим! Ўзбекистонда 1 июндан нималар ўзгаради?
Биткоин нархи 120 минг доллардан ошиб кетди
Собиқ ҳокимга унвони қайтариб берилди