Наманган вилоятида маст холдаги фуқаро синфдошни пичоғлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди
Жорий йилнинг 30 январь куни тунги соат 22:00 ларда Наманган вилоятида 35 ёшли Ж.И. маст ҳолатда бўла туриб, синфдоши 35 ёшли Н.Д.,нинг Уйчи туман Хамзабод кўчасида жойлашган уйини олдига бориб, уни уйдан чақириб, жанжаллашиб, жанжал вақтида Н.Д. боши билан Ж.И.,нинг юзига урган вақтида, Ж.И. ўзида бўлган ошхона пичоғи билан Н.Д.,нинг чап ёнбош қорин соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан яширинган.


Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра Н.Д.,ни “чап ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати” борлиги, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳат эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.И. процессуал тартибида ушланган.
Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби аниқланганда, ушбу куни гумонланувчи, жабрланувчи ҳамда уларнинг яна 7 нафар синфдошлари Оқтош” МФЙ ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ўтиришганлиги, шу вақтда Н.Д. синфдоши Ж.И.,ни шахсиятига тегиб, ҳақорат қилганлиги, “ўтириш” тугаганидан сўнг Ж.И. синфдоши Н.Д.,нинг уйига бориб юқоридаги ҳолатни вужудга келтирганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Оқилхон Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
Айрим ёшларга “бир ойлик” ҳарбий хизмат тўлови тўлаб берилади
Энди Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келади
Apple ўз маҳсулотларини Россияга сотишни тўхтатди, App Storeда чекловлар мавжуд