Австралиянинг ғарбий қисмидаги Тасмания оролида 90 та кит нобуд бўлди. Бунга жониворларнинг ўзини қуруқликга отгани сабаб бўлди.
Жами 270 га яқин кит ўзини қирғоққа улоқтирган. Қутқарувчилар етиб келганида уларнинг 90 нафар ўлгани маълум бўлган. Қолган жониворларни сувга қайтариш учун эса икки кун кераклиги айтилмоқда. Қутқарув операцияси ноқулай об-ҳаво сабаб яна қийинлашяпти.
Ҳодиса Маккуори бўғозида содир бўлган. Биологлар ҳалок ўлган китлар сони ортиши мумкинлигини айтган. Китларнинг бундай ҳаракатига нима сабаб бўлгани номаълум.
Маълумотларга кўра, бундай кенг кўламли фожиа 2000-йиллардан бери юз бермаган. Аммо ҳар йили 2 мингдан ортиқ кит ўзини қирғоққа отади.
Тасодифий хабарлар
Маккада Наманганнинг инвестицон салоҳияти тақдимоти ўтказилмоқда (фото)
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
Шайх ҳазратлари нега Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди?
Ўзбекистоннинг қайси вилояти коррупция борасида етакчи эканлиги айтилди
Исроил 14 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирди Гуноҳи Ғазода туғилганими?