Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементлари бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлиги тўғрисида англашув меморандумини имзоладик”, дейди Саидов.

Унинг билдиришича, ўта муҳим минераллар нафақат иқтисодий имконият, балки масъулиятли ҳамкорлик ва узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун муҳим йўналиш сифатида кўрилади.
Қайд этиш жоиз, ушбу меморандум АҚШ пойтахти Вашингтонда ўтган ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилишида доирасида имзоланди. Мазкур йиғилишда Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этган.
“Долзарб масалаларга бағишланган ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилишида иштирок этдик. Мазкур платформа барқарор ва хавфсиз ўта муҳим минераллар таъминот занжирларининг келажагини муҳокама қилиш учун ҳамкорларни бир жойга жамлади”, дейди Саидов.

Унинг билдиришича, Ўзбекистон ушбу соҳада салмоқли салоҳиятга эга бўлиб, ўз саноатини халқаро энг юқори стандартлар — шаффофлик, экологик масъулият ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган ишлаб чиқариш тамойиллари асосида ривожлантиришга қатъий интилади.
“Халқаро шериклар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, таъминот занжирларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва тоза энергетикага ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, дейди Саидов.
Тасодифий хабарлар
«Қамчиқ» довонида «Equinox» автомобили ёниб кетди
Адлия бошқармаси "Чорсу" бозори сотувчилари "Навбаҳор" учун ҳомийликка мажбурланаётгани ҳақида иддаолар юзасидан ўрганиш ўтказди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
O‘zbekistonda oktabr oyining birinchi haftasi “Keksalar haftaligi” etib belgilandi
АҚШ Ўзбекистон таълим тизимига янгилик олиб кирмоқда