Давлат фойдасига маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги жами 17 та ижро ҳужжати бўйича 9 млн 872 минг 840 сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарздор М.Х.дан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли давлат фойдасига маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги жами 17 та ижро ҳужжати бўйича 9 млн. 872 минг 840 сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ҳужжати қўзғатилиб қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилиш учун юборилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг мол-мулкларига банд солинган ва қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Қидирув натижасида қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси топилиб хатланди.
Қарздор томонидан 2020 йил 19 август куни 17 та ижро ҳужжати юзасидан жами 9.872.840 сўм асосий қарздорлик, ижро ҳужжати ижросини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли 446.000 сўм қўшимча жарима пуллари тўлиқ ундирилди. Ижро ҳужжатлари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.
Тасодифий хабарлар
Элдор Шомуродов қайси клубга ўтиши маълум бўлди
Джокович коронавиурсга қарши дори ишлаб чиқадиган компания акцияларини сотиб олди
Қўштепани “Толибон”нинг қуролли бўлинмаси қўриқлайди
Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати?
Хайрулло Бозоров Наманганнинг тадбиркорларига, ёшлари ва нуронийларига, журналистларига, шифокор ва ўқитувчиларига, қурувчиларига, вилоятнинг бутун халқига миннатдорлик билдирди