
Шу йилнинг 19 июнь куни халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сессияда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ, котибият, бўлим бошлиқлари, туман фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Депутатлар 2017 йил 23 февралдан бери туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Абдулхаевич Давроновнинг ўрнига Садриддин Зокирович Мўминовни Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Маълумот ўрнида, Садриддин Зокирович Мўминов 1970 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.
Қайд этиш жоиз, Садриддин Мўминов ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Садриддин Зокирович Мўминовга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз
Тасодифий хабарлар
Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди
Шавкат Мирзиёев: «Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти»
Машина ойналарини қорайтириш нархи арзонлашадими? Қарорлар халқ учунми ёки аксинча?..
Наманганда топилган ноъмалум мавжудоднинг скелети динозаврники эканлиги аниқланди
Россия жанубидаги 11 та аэропорт вақтинча ёпилди