Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари жорий йилнинг 1 январидан 15 январигача таътилга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, таътил “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент Администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан белгиланган. Топшириққа биноан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва ёрдамчилари, ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар секторлари раҳбарлари тегишли муддатга таътилга чиқди.
Биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар туман ва шаҳар ҳокими вазифаларини бажариш вақтинча юкланган ҳоким ўринбосарлари томонидан туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини жорий йилнинг 17 январидан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилди.
Шаҳар ва туман ҳокимлари Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон ва 2-сон шифохоналари, “Қибрай”, Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта санаторияларида ҳамда Касаба уюшмалари федерациясининг “Чинобод Плаза”, “Турон” ва “Оқтош” санаторияларида соғлигини тиклайди. Қувасой шаҳар ҳокими яқинда иш бошлагани боис иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Чилёсин қачон ўқилади?
Эртага имтиҳон! Абитуриентларга муҳим эслатмалар
Намангандаги мактабда таҳсил олган йигит АҚШдаги нуфузли университетнинг грантини қўлга киритди
Наманганда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин
Ўрта Чирчиқда аёл ва икки қизи заҳарланди. 13 яшар қиз вафот этди