Қирғизистон ҳукумати ҳозирги босқичда Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Бишкекдаги Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масодиқов маълум қилди.
“Бугунгача биз томонимиздан “Толибон”ни тан олиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ”, деган у.
Шу билан бирга, Масодиқов “Толибон” вакиллари билан музокараларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосарининг қўшимча қилишича, “Толибон”ни Афғонистонда юзага келган муаммолар билан ёлғиз қолдириш нотўғри.
“Уларни алоҳида қолдириш мумкин эмас”, деган у.
Масодиқов Қирғизистон Афғонистон бошидан кечирган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, афғон халқига ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилининг 31 август куни якунланди. Бу билан бирга Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари ва фуқароларини эвакуация қилиш ҳам ниҳоясига етди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
Тасодифий хабарлар
Фуқаролар нега Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдига тўпланди?
Тезкор! Россия коронавирус эпидемиясини тўхтатганлигини маълум қилди
Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинди
Бекободда маҳалла раиси муҳтожларга ажратилган пулларни талон-торож қилди
Интернетда Россиянинг махфий ядровий базаларига оид ҳужжатлар тарқалиб кетди