Tesla компанияси авариялар хавфини ошириши мумкин бўлган техник носозликлар туфайли АҚШдаги 475 мингта электромобилини қайтариб олади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.
Хусусан, 2017-2020-йилларда чиқарилган 356 минг Model 3 нинг барчаси қайтариб олинади. Таъкидланишича, багажникни очиш ва ёпишда улар орқа кўриниш камерасининг симларига зарар етказиши мумкин, бу эса унинг ишламай қолишига олиб келади.
Бундан ташқари, 2014 йилдан бери ишлаб чиқарилган 119 минг Model S автомобиллари ҳам қайтариб олинади. Уларда қулф алмаштирилади, унинг нотўғри ишлаши туфайли капот бирдан очилиб кетиши мумкин. Tesla’га кўра, иккала муаммо ҳам қўшимча харажатларсиз ҳал қилинади.
Маълумот ўрнида, қайтариб олинадиган автомобиллар сони тахминан 2020 йилдаги Tesla’нинг бутун ишлаб чиқариш ҳажмига тўғри келади. Ўшанда компания деярли 510 мингта электромобиль ишлаб чиқарган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши мурожаат билан чиқди
«Сайловлар олдида турибмиз, сизларнинг холис муносабатингиз жуда муҳим» – Президент ОАВ вакиллари билан учрашди
Ана холос! Илон Маскнинг ўғли жинсини ўзгартирди ва аёл киши исмини олди
ЙТҲ: йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи фарзандидан айрилди
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилди