Ўзбекистонда Янги байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун давом этадиган дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари кун-у тун ишлаб туради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, байрам кунларида мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилган ва бугун, 30 декабрь куни унинг дастлабки йиғилиши ўтказилган.
ССВнинг маълум қилишича, 31 декабрь — 4 январь кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
• 995 та оилавий поликлиника;
• 858 та оилавий шифокор пункти;
• туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;
• ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;
• тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилгани таъкидланди.
“Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислардан коронавирус бўйича саволларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.
Ўз навбатида, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради”, дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, байрам кунлари 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади.
Санитария-эпидемиололгия хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида ишлайдиган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Энди маъмурий ишлар кўрилаётган суд мажлисининг аудио ёки видеосини ёзиб олиш мумкин
Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди (видео)
Самарқандда 3 та ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди
Таниқли жиноятчи суд залида отиб ўлдирилди
Ана холос! Тошкент вилоятида бир одам 52 кишига коронавирус юқтирган