Жорий йилнинг 8 октябрь куни Наманган вилоятида 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги Nexia қарама-қарши йўлдаги Matiz русумли автомобилга урилиб, ЙТҲ содир этди. Оқибатда бир йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 15:00 да Уйчи туманидан ўтувчи Р-263 айланма йўлининг 7 километрида содир бўлган.
2007 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси отасининг номида бўлган Nexia русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг ортидан у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 1996 йилда туғилган фуқаронинг бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда, Matiz русумли автомобилда бўлган йўловчи – 1998 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, икки ҳайдовчи ва яна бир йўловчи мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан воқеа содир бўлган куннинг ўзидаёқ Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Наманганда яна бир мудҳиш ЙТҲ юз бериб, унда бир-бири билан тўқнашган М-412 ва Nexia-2 румсумли автомобиллари орасида қолиб кетган 3-синф ўқувчиси вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
Эртага ҳарорат 42 даражагача кўтарилади
Коронавирусга қарши вакцина илк бор одамда синаб кўрилди. Натижа эса...
Андижонда онасини деб отасини обдаста билан уриб ўлдирган йигит 10 йилга қамалди
UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди
Ўзбекистон, асосан, қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилаётгани айтилди