Президентимиз спортчиларнинг ҳар бир чиқишини кузатиб борди — Танзила Норбоева

Президентимиз спортчиларнинг ҳар бир чиқишини кузатиб борди — Танзила Норбоева

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 9 август куни Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон Олимпия делегацияси Япониядан Тошкентга қайтди ва улар Тошкент Халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Олимпия делегацияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олингач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева совриндор олимпиячиларни Япониядаги муваффақият билан табриклади.

“Биз бутун бошли мусобақани юртимизга мухлислик қилиб, делегациямизнинг совринлар қўлга киритишига умидвор бўлиб кузатдик. Ҳозиргина айтиб ўтилди, бизнинг терма жамоамиз 200 дан ортиқ давлат иштирок этган Олимпиадада 32-ўринни эгаллабди. Осиё давлатлари орасида эса бу кўрсаткич бешинчи, марказий Осиё давлатлари ҳамда туркийзабон мамлакатлар орасида эса биринчи ўринни олди. МДҲ ҳамда Ислом давлатлари орасида кўплаб  ривожланган мамлакатларни ортда қолдириб, 2-ўринни олишди ва бизни ғурур-ифтихорга тўлдиришди.

Азиз ўғлонларимиз, бизнинг барча спортчи қизларимиз бугун мана ўзларининг тинимсиз меҳнатлари ҳамда мураббийларининг меҳнати туфайли улар ёруғ юз билан юртимизга медаллар олиб қайтиб келишди. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, президентимиз Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ҳар бир чиқишини сиз қандай кўрган бўлсангиз, худди шу тарзда кузатиб бордилар. Уларнинг ишончини оқлашгани ҳам катта бир ютуқ”, дейди Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадасида умумий 5 та медаль — 3 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритишган.

×