SARS-CoV-2 коронавируси ҳужайра деворлари ичида қолган ҳолда ҳужайралараро тарқалишда давом этиб, вирус зарралари чиқаришни чеклайди ва антитаналарга чап беради. Огайо университети олимлари ўз тадқиқотларига асосланиб шундай хулосага келишди.
«Моҳиятан бу вирус тарқалишининг «яширин йўли». Одам иммунитети унга деярли тўсқинлик қилмагани боис, SARS-CoV-2 ҳужайрадан ҳужайрага самарали тарқалиб бораверади», — деди Огайо штати университети вирусология профессори Шан-Лу Лю.
Вирус ҳужайрадан ҳужайрага тарқалганида уни нейтраллаши керак бўлган антитананинг самарадорлиги пасайиши аниқланди.
«Коронавируснинг янги-янги штаммлари, хусусан, «омикрон» пайдо бўлди, шу жиҳатдан ҳам ҳужайрадан ҳужайрага ўтишнинг антиналарга бардошлилиги ҳодисасини назардан қочирмаслигимиз керак, эҳтимол муаммонинг ечими шу бўлиши ҳам мумкин. Шу маънода вирусли инфекциянинг бошқа босқичлари учун мўлжалланган самарали дориларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга», — таъкидлади профессор Лю.
Тасодифий хабарлар
Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди
Ўзини ИИБ ходими деб таништирган ҳайдовчи, аслида қидирувдаги “фирибгар” эканлиги аниқланди
Шавкат Мирзиёев хорижий нашрга интервью берди
Фуқаро ҳамширани калтаклади
Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради