Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонликни ҳам назарда тутиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан-жарожатлари етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланган. Қонунинг 103-моддасида эса шахсни ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланган бўлиб, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир этилади.
Жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида яшаётган хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.
Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.
Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир. Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.
Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор имзоланган.
Ушбу қарор оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Наманган вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан ҳокимликлари барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш юритмоқда.
Наманган шаҳридаги “Мажнунтол” ва Янги Наманган туманидаги “Фурқат” МФЙларида ана шундай тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев иштирокчиларга “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун- моҳиятини батафсил тушунтириб, келиб тушган саволларга тўлиқ тушунтиришлар берди.
Тадбир якунида вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган махсус ёзма қўлланмалар тарқатилди.
Тасодифий хабарлар
«Lokomotiv» klubi Ignatiy Nesterovni jamoaga qaytarmoqchi
❗️Сўнгги соатларда яна деярли 300 кишида коронавирус аниқланди
Шавкат Мирзиёев Уругвай Президентига табрик йўллади
Коронавируснинг асосий ташувчиси эркакларми? Нега?
Ўзбекистоннинг қарзи келгуси йилда 45 млрд доллардан ошиши мумкин