Ўзбекистонда жазони ўташ шартлари ўзгарди

Ўзбекистонда жазони ўташ шартлари ўзгарди

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига айрим ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, 117-модданинг (Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Маҳкумлар йил мобайнида:

•    олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

•    ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

•    ўн иккита посилка ёки йўқлов;

•    ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;

119-модданинг (Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Маҳкумлар йил мобайнида:

•    беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув;

•    саккиз марта телефон орқали сўзлашув;

•    саккизта посилка ёки йўқлов;

•    саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга”;

121-модданинг (Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Маҳкумлар йил мобайнида:

•    тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

•    олти марта телефон орқали сўзлашув;

•    олтита посилка ёки йўқлов;

•    олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;

123-модданинг (Турмаларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Қамоқхоналарда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:

•    тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

•    тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

•    тўртта посилка ёки йўқлов;

•    тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга”;

125-модданинг (Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

•    йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;

•    йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

•    ўн иккита посилка ёки йўқлов;

•    ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга”;

Суннатилла Абдуллаев

×