АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Россия Эронга АҚШ қўшинларининг жойлашуви ва ҳаракатлари ҳақида разведка маълумотлари бермоқда, деган хабарлар юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда у CBS телеканалидаги “60 Minutes” дастурига берган интервьюсида сўз очди.
АҚШ Мудофаа вазирига кўра, Вашингтон бу маълумотларни тасдиқламайди, бироқ вазиятни диққат билан кузатмоқда ва зарур чораларни кўрмоқда.
Ҳегсет бу каби хабарларни расман тасдиқлашдан бош тортган, аммо АҚШ ҳарбийлари вазият ҳақида тўлиқ маълумотга эга эканини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ қўмондонлари барча жараёнлардан хабардор.
“Биз ҳаммасини кузатяпмиз. Бизнинг қўмондонларимиз нима бўлаётганини яхши билади”, деган у.
Ҳегсет шунингдек, АҚШ дунёдаги энг ривожланган разведка тизимларидан бирига эга эканини ва ҳар қандай таҳдидга тезкор жавоб қайтариш имконияти борлигини айтган.
“Бизнинг разведкамиз дунёда энг кучлиларидан бири. Биз ким ким билан гаплашаётганини ҳам биламиз”, дея қўшимча қилган у.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ўқитувчига мукофот олиб бериш эвазига пул талаб қилган директор ушланди
Хитойлик вирусолог: "Бу коронавирус — бошланиши, унинг давоми ҳам бор"
Эронга қарши уруш туфайли 45 млн киши оч қолиши мумкин – БМТ
Конор “юриш”ни кимдан ўрганган? (+видео)
Коронавирус хавотири! Америкаликлар коронавирус туфайли бункерлар қуришмоқда