Фарғона вилояти Фурқат туманида эр ўз аёли ва 13 ёшли фарзандини шавқатсизларча ўлдирган. Бу ҳодиса 2021 йил 11 май куни содир этилган. Айни шу куни Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғида, Йўлдошевлар хонадонидан икки тобут чиқди.
Маълум қилинишича, Йўлдошев дори олиш мақсадида уйда бўлган беш юз минг сўм пулни олиб чиқиб кетаётганида, умр йўлдоши кеч бўлганда кўп миқдорда пул билан чиқиб кетаётган эрини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Эр ўз ғазабини боса олмай яшаб турган уйининг ҳовлисида турган болта учун даста қилинган ёғоч билан она ва боланинг бош ва инсон ҳаёти учун муҳум бўлган бошқа соҳаларига шавқатсизларча уриб ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар етказган.
Шундан сўнг олган тан жароҳатлари сабабли она ҳам бола ҳам воқеа жойида вафот этган.
Суд жараёнида маълум бўлишича, ўлдирилган аёл Йўлдошевнинг иккинчи рўзғори бўлган. Оилада доим нотинчлик, аёл ва эр ўртасида жанжаллар тез-тез содир бўлиб турган.
Мана шулар сабабли эр ичкиликка берилиб кетгани, аёл эса эрини бу йўлдан қайтариш учун уни Руҳий касалликлар шифохонасига жойлагани, оила билан маҳалла фаоллари ва Участка инспектори кўп маротаба мулоқот қилгани, аммо оила булардан ҳеч қачон тўғри хулоса чиқармаганлигини суд жараёнида маълум қилган.
Бундан ташқари у аёлидан доим гумон қилиб юрганини ва 13 ёшли фарзандинг ҳам ўзиники эмаслигидан шубҳаланганини маълум қилган.
Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми А ва Ж бандлари билан айбдор деб топилиб, 22 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Kаналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди
Саудия Арабистони Умра зиёратига виза бериш бошланганини эълон қилди
Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди
Чимёнга борадиган йўл нега тўсиб қўйилаётгани ҳақида ИИБ маълумот берди
Россия Украинага бостириб кириши ортидан Тошкент Киевга барча парвозлар бекор қилди